Бишкекдаги автоҳалокатда 20 бола жароҳатланди, тўрт боланинг аҳволи оғир

Бишкекдаги “Манас” аэропортига элтувчи йўлда 20 апрелда содир бўлган автоҳалокатда 20 нафар бола жароҳатланди. Болаларнинг энг каттаси 11 ёшда, энг кичиги 8 ёшда.Учинчи сонли болалар касалхонаси бош шифокори Акилбек Манановнинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига айтишича, жароҳатланган болалардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Улар касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, автоҳалокат тўғрисидаги маълумот “Тез ёрдам”га соат 11:15 да келиб тушган. … Бишкекдаги автоҳалокатда 20 бола жароҳатланди, тўрт боланинг аҳволи оғирni o’qishda davom eting.